Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон ковидга қарши иккинчи вакцинасини ҳам тақдим этди

Эрон ковидга қарши иккинчи вакцинасини ҳам тақдим этди

Фото: EPA/UPG

Эрон ҳукумати коронавирусга қарши «Razi Cov Pars» вакцинаси лойиҳасини тақдим этди. Вакцина клиник синовлари тез кунларда бошланади. Бу ҳақда Эрон вакциналар бўйича миллий қўмитаси хабар берди.

«Вакцинани тез кунларда, узоғи билан бир ҳафтада, одамларда синашга киришамиз», — деди ушбу қўмита аъзоси Масъуд Сулаймоний.

«Razi Cov Pars» вакцинаси «Razi» вакциналар ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида ишлаб чиқилган. Фото: AFP

Клиник синовларнинг илк босқичига 18 ёшдан 55 ёшгача 13 нафар кўнгилли жалб этилган.

Хабарларга кўра, Эрон коронавирусга қарши илк вакцинаси клиник синовларини 2020 йил декабрида бошлаганди.

Эрон ССВ маълумотига кўра, мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 58 500 нафардан ошди. Айни пайтга келиб, форс мамлакатида коронавирус қайд этилганлар сони 1,4 миллион нафардан зиёдни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг