Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Тожикистон маданият вазирликлари ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Тожикистон маданият вазирликлари ҳамкорлик қилади

Фото: Ўзрепорт

12 ноябр куни Тожикистонда ўтаётган Ўзбекистон Маданият кунлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев Тожикистон Маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода  билан учрашди.

Тожикистон миллий кутубхонасида ўтказилган учрашувда истиқболдаги маданият ва санъатни ривожлантириш борасидаги стратегик режалар муҳокама қилинди. Икки томонлама ҳамкорликнинг асосий мавзуси, икки давлатнинг эҳтиёжига кўра маданият йўналиши юзасидан таълим сифатини ошириш, балет ва опера соҳасида тажрибали мутахассисларни жалб қилиш, театр гастролларини ташкил этиш, мақомни тарғиб этиш каби масалалар келишиб олинди.

Сўнг, шу кутубхонада матбуот анжумани ўтказилди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзи қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Қизиқарлиси шуки, ўзбек санъаткорларининг ижоди тожик аҳли севиб эшитишини эътироф этишди. Шунингдек, ЎзМТРКнинг «Наво» телеканалида намойиш этиладиган барча дастурларни ҳар куни кузатиб борилиши айтилди.

Ҳар икки давлат президентларининг саъй-ҳаракатлари туфайли амалга оширилаётган ўзаро ҳамкорликлар бугун ўз натижасини бермоқда. Айниқса, 2017 йилдан бошлаб маданият кунлари икки давлатда ҳар йили ўтказилаётгани алоҳида тахсинга лойиқ. Бу маданият кунлари икки давлат санъат аҳли ҳамкорлигида бўлаётгани, шу билан бирга, «Дўстлик кечалари» ҳам ташкил этилаётгани ОАВ вакилларига маълум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг