Сурияда рус ҳарбийлари ҳалок бўлгани рад этилди

Россия мудофаа вазирлиги Суриянинг Дера шаҳрида 35 нафар россиялик ҳарбийнинг ҳалок бўлгани тўғрисидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.
Россия мудофаа вазирлиги бу ҳақда баёнот бериб, Суриянинг Дера шаҳрида россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлгани тўғрисидаги барча хабарларни ёлғонга чиқарди.
Маълумотларга кўра, бу хабарлар ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари томонидан атайлаб тарқатилган экан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter