Абдулла Арипов Тожикистон Президенти билан учрашди

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳамда давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиялари мажлисида иштирок этмоқда.
Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди. Томонлар мазкур ташриф юқори даражада ўтаётгани ҳамда давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янада юксалиши халқларимиз учун фойдали эканини, қардошлик ришталари мустаҳкамланишини таъкидлади.
Тожикистон Республикаси келгусида ҳам Ўзбекистон давлати билан халқаро муносабатларни янада кенгайтиришга ва бу икки давлат раҳбарининг диққат-эътиборида бўладиган янгича ҳамкорлик тусини олишини алоҳида таъкидлади.
Учрашув давомида Ўзбекистон ҳамда Тожикистон ўртасида икки томонлама муносабатлар борасида муҳокамалар бўлиб ўтди. Мазкур муҳокамалар савдодаги чекловлар, давлат бошқаруви тизимини соддалаштириш, экспорт тарифларини қисқартиш, мавжуд темир йўлларни йўлга тиклаш ҳамда давлат чегарасига оид масалалар муҳокама қилинди.
Тожикистон ва Ўзбекистон учун фойдали бўлган сув ва энергетика масаласи, саноат маҳсулотлари кўргазмаларини ташкил этиш, Ўзбекистон ҳамда Тожикистон маданият кунларини ташкил этиш борасида қилинган ва қилинаётган ишлар алоҳида эътироф этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter