Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ва «Толибон» ўзаро келишувга эришди

АҚШ ва «Толибон» ўзаро келишувга эришди

Фото:«AFP»

Қатар пойтахти Доха шаҳрида АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ва «Толибон» ҳаракати раҳбари ўринбосари мулла Абдулла Ғани Барадар тинчлик шартномасини имзоладилар.

Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Бу 18 йилдан бери давом этаётган урушдан сўнг, муросага келинганини англатади. 2001 йил Нью-Йоркдаги терактдан сўнг, АҚШ Афғонистонга қўшин киритган эди.

Reutersнинг ёзишича, АҚШ ҳаракатга нисбатан жорий этган санкцияларини 2020 йил августигача олиб ташламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Доҳадаги музокараларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам иштирок этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг