Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден ғалабага яқин, Трамп овозларни қайта ҳисоблатмоқчи

Байден ғалабага яқин, Трамп овозларни қайта ҳисоблатмоқчи

Фото:«USA Today»

АҚШда президентлик сайловлари овозини ҳисоблаш ишлари якунланиб қолди. 

Жоржия сайлов бюллетенларининг 98 фоизи ҳисоблаб чиқилган. Трамп 49,7 фоиз овоз, Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден эса 49,1 фоиз овоз олди.

АҚШ президенти Доналд Трампнинг сайлов штаб-квартираси, агар республикачи бу штатда ютқазса, Жоржияда қайта ҳисоблашни талаб қилишга тайёр. Бу ҳақда чоршанба куни «CNN» манбаларига асосланиб хабар берди.

Жоржияда овозларни қайта ишлаш натижаларига эътироз билдириш мумкин, агар олинган овозлар номзодлари орасидаги фарқ 1 фоизгача бўлса, АҚШ қонунларига биноан овозлар қайта ҳисоблаб чиқилади. Трамп маъмурияти бу имкониятдан фойдаланади.

«Fox News»нинг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра, демократларда тезликда овозлар сонини ўсиб кетган. Илгари республикачилар муҳим устунликка эга эди.

Жоржиядаги ғалаба номзодга президент бўлиш учун зарур бўлган 270 овоздан 16 тасида овоз беради. «Fox News» телеканалига кўра Трамп 214, Байден 264 сайловчининг қўллаб-қувватлашига эришди. Ҳозирча Шимолий Каролина, Жоржия, Невада, Пенсилвания ва Аляскадаги овозлар расман ҳисобланмаган. Байден Невадада ғалаба қозонса, АҚШнинг 46-президентига айланиши мумкин.

Трампнинг штаб-квартираси аввалроқ Пенсилвания ва Мичиган штатларида сайлов бюллетенларини қайта ҳисоблашни талаб қилиб судга мурожаат қилган. Бундан ташқари, республикачилар вакиллари Висконсинда қайта ҳисоблашни талаб қилишларини айтишди.

Қўшма Штатлардаги сайловларни кузатиш ва овозларни ҳисоблаш билан шуғулланаётган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси чоршанба куни эълон қилинган баёнотда 44 америкаликка сайловлар билан боғлиқ 400 дан ортиқ даъво аризалари киритилганлигини таъкидлади. Бу АҚШда мисли кўрилмаган даражадаги норозиликдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг