Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байденни президент сайловларидаги ғалабасидан маҳрум қилишди

Байденни президент сайловларидаги ғалабасидан маҳрум қилишди

Фото: «Bustle.com»

«Realclearpolitics» портали Жо Байденнинг дастлабки натижаларидан сайловчиларнинг 20 та овозини олиб қўйди. Шу сабабли АҚШ президенти сайловларида кўпгина овоздан маҳрум бўлди.

Ресурс сайтидаги интерактив жадвалга кўра, демократлар партиясидан номзодда энди 259 та овоз қолди — ғалаба қозониш учун 11 та овоз етмаяпти. Байденнинг дастлабки натижаларидан Пенсильваниядаги 20 та овоз олиб ташланганидан сўнг шундай ҳолат юзага келди. Унинг рақиби, амалдаги давлат раҳбари Дональд Трамп эса ҳозирча 214 та овозга эга.

Шу тариқа, Пенсильвания «беқарор» штатлар деб ҳисобланаётган Аризона, Аляска, Жоржиия ва Шимолий Каролина сафига қўшилди. Уларда овоз бериш ҳал этилганича йўқ.

Айни вақтда Пенсильванияда 97% овоз ҳисобланган, Байден 49,8% овоз билан етакчиликни сақлаб турибди, Трамп ундан 0,7% овоз ортда қолмоқда.

3 ноябрь куни АҚШда президент сайловлари бўлиб ўтди. Бир қатор штатларда сайлов натижалари ҳанузгача номаълум. Трамп ўз ғалабасини эълон қилиб, демократларни «овоз ўғирлашга» уринишда айблади. Амалдаги президентнинг сайловолди штаби овозларни қайта ҳисоблашни талаб қиляпти. Шу билан бирга, Американинг етакчи телеканаллари ҳисоб-китобларига кўра, демократлардан номзод Жо Байден етакчилик қилмоқда. У аллақачон сайловда ғолиб чиққанлигини эълон қилишга ҳам улгурди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг