Beeline Uzbekistan UPiDEA натижаларини эълон қилди: энг яхши инновацион лойиҳалар мукофотланди

Beeline Uzbekistan инновацион ғоялар танлови – UPiDEA ғолибларини эълон қилди. Бутун Ўзбекистон бўйлаб юборилган 100 дан ортиқ аризалар орасидан 7 та энг яхши жамоа шорт-листга киритилди. Республика ОТМлари талаба ва магистрантлари Apple MacBook Pro, MacBook Air ва iPad Pro каби қимматбаҳо совринларга эга бўлишди.
Ёшлар ўртасида бизнес ғоялари ва лойиҳалар танловига 100 дан ортиқ иштирокчи ариза топширди. Жамоалар EdTech, спорт, сайёҳлик, финтех, экология ва рақамли хизматлар каби соҳаларда инновацион ечимларни ишлаб чиқиб, таклиф этишди. Финалчиларни Beeline Uzbekistan мутахассислари аниқлади. Лойиҳалар эса қуйидаги мезонларга жавоб бериши лозим эди: ғоянинг янгилиги, амалий жиҳатдан амалга оширилиши, тижорат имкониятлари, мижозлар ва жамиятга кўрсатиши мумкин бўлган таъсири, шунингдек, тақдимотнинг сифати.
«Ўзбекистонда стартап маданиятини ривожлантириш Beeline Uzbekistan учун стратегик муҳим йўналишдир. UPiDEA танлови биз учун ёшларимизнинг ажойиб салоҳияти ва истеъдодини кўриш учун ноёб имконият бўлди. Ишончимиз комилки, бундай ташаббуслар Ўзбекистоннинг инновацион экотизимини ривожлантириш ва рақамли трансформациясига ҳисса қўшади», — деди Beeline Uzbekistan бош директори Андрей Пятахин.
Шорт-листга қуйидаги жамоалар киритилди:
- SARGUZ — ақлли туризм платформаси;
- Stadion.uz — стадионларни онлайн бронь қилиш;
- RenderNet — 3Д рендеринг учун марказлаштирилмаган булут платформаси;
- Tokcha — ўзбек тилидаги китоблар, подкастлар ва аудио контент учун обуна платформаси;
- BeeJob — яқин атрофдаги қисқа муддатли ишл топиш учун илова;
- Zina — технологиялар ва тикувчилик соҳасидаги аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун рақамли платформа;
- DoctorLive — шифокорларни топиш, онлайн маслаҳатлар ва фарм хизматлар учун телемедитсина платформаси.
Компания топ-менежменти ва Ўзбекистон IT ҳамжамияти раҳбари Шавкат Каримовдан иборат ҳакамлар ҳайъатига жамоалар ўз лойиҳаларини тақдим этган якуний тақдимот натижаларига кўра, уч нафар ғолиб аниқланди:
- 1-ўринни Stadion.uz лойиҳаси билан Аббос Эргашев эгаллади;
- 2-ўрин Tokcha лойиҳаси асосчиси Исмоилов Миродилга насиб этди;
- 3-ўрин BeeJob лойиҳаси муаллифи Роман Лунинга топширилди.
Танлов финали ва тақдирлаш маросими School 21 кампусида бўлиб ўтди. Финалчилар Beeline Uzbekistan томонидан қимматбаҳо совринлар — Apple MacBook Pro, MacBook Air va iPad Pro ноутбукларига эга бўлишди.
«Beeline Uzbekistan’га ушбу ажойиб танлов ва юртимиз ёшларининг қанчалик истеъдодли ҳамда шижоатли эканини кўриш имконияти учун миннатдорчилик билдираман. UPiDEA танлови лойиҳалари Ўзбекистонда жасур, ижодкор ва қатъиятли инсонларнинг янги авлоди ўсиб келаётганининг исботидир. Уларга маслаҳатим — ўзларига ишониб, қийинчиликларга қарамай, ғоялари устида ишлашни давом эттирсинлар», — дея изоҳ берди Ўзбекистон IT Ҳамжамияти раҳбари Шавкат Каримов.
«Мен Hambi иловасида лойиҳа ҳақида билиб олдим, кейин шартларни кўриб чиқдим ва футбол майдончаларини қидириш лойиҳам билан ариза топширдим. Ушбу танловда биринчи ўринни олишни кутмаган эдим, ҳали ҳам катта таассуротдаман. UPiDEA — ҳақиқатан ҳам адолатли танлов. Имкониятни қўлдан бой бермаслик учун барчага компания янгиликларини кузатиб боришни маслаҳат бермоқчиман», — деди биринчи ўрин соҳиби Аббос Эргашев.
Beeline Uzbekistan ҳақида
«Unitel» МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб «Beeline Uzbekistan» савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Дубай шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради. 2024 ва 2025 йилларда «Top Employer» мақомига эга бўлди.
VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларининг провайдери. Унинг акциялари NASDAQ фонд бозорида жойлаштирилган.
Beeline Uzbekistan'да 2 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1.4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline SB’нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард долларга яқин солиқ тўланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter