Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беш баробар ўсиш ва маълумотлар узатишда рекорд: Beeline Uzbekistan таҳлилчилари 2025 йилги мобил интернет ҳақида маълумот беришди

Беш баробар ўсиш ва маълумотлар узатишда рекорд: Beeline Uzbekistan таҳлилчилари 2025 йилги мобил интернет ҳақида маълумот беришди

Сўнгги беш йил ичида Beeline Uzbekistan тармоғида ҳафталик трафик истеъмоли 11 баробардан кўпроққа ошди, умумий трафикнинг 93% юқори тезликдаги 4G тармоғи орқали ўтмоқда, фойдаланувчилар эса анъанавий қўнғироқлар билан бирга тобора кўпроқ мессенжерлар ва видеохизматларни танламоқда.

2020 йилда абонентлар ҳафтасига тахминан 2 минг терабайт маълумот юклаб олган бўлса, бугунги кунда ҳафталик трафик сарфи 23,6 минг терабайтдан ошиб кетди - бу беш йил аввалгига нисбатан 11,3 баробар кўп. 4G тармоғининг умумий трафикдаги улуши 2020 йилдаги 57,7 фоиздан 2025 йилда 93,4 фоизгача кўтарилди.

Тарихий рекорд 2025 йил 10 июлда қайд этилди: Beeline Uzbekistan тармоғи 3,98 миллион гигабайт маълумотни «узатди». Бу бир вақтнинг ўзида 110 миллиондан ортиқ футбол ўйинини 4K сифатида ёки 1,25 миллиард фильмни HD сифатида томоша қилиш учун етарли. Шу билан бирга, компания бундай юқори юкламада ҳам тармоқнинг ишончлилигини намойиш этди.

Интернетдан фойдаланишнинг энг юқори ўсиши Қорақалпоғистон Республикасида кузатилмоқда: 2 йил ичида кўрсаткич 2 баробардан зиёд ошди. Бу Beeline Uzbekistan'нинг мамлакатнинг барча ҳудудлари тармоғини ривожлантиришга қаратилган стратегияси самарадорлигини исботлайди: 5 йил ичида Қорақалпоғистонда база станциялари сони 23 баробардан кўпроққа ошди.

«Ўзбекистонда 4G тармоғида мобил интернет истеъмолининг жадал ўсиши соҳа ва биздан, шу жумладан, инфратузилмани ривожлантириш ва инновацияларни жорий этиш бўйича узлуксиз ишлашни талаб қилади. Бу кенг кўламли ўсиш бизнинг стратегиямизнинг бевосита натижасидир: тармоқни нафақат пойтахтда, балки мамлакатнинг энг чекка ҳудудларида ҳам ривожлантириш. Биз Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси қаерда яшашидан қатъи назар, тезкор, барқарор ва хавфсиз интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши учун ҳаракат қилмоқдамиз», — дея таъкидлади Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Eфремов.

Ўзбекистонда LTE тармоғидан тобора кўпроқ одамлар фойдалана бошлади: фойдаланувчилар улуши икки йил ичида 62,7% дан деярли 70% га ошди. 2023 йилдан бери бу фойдаланувчиларнинг энг катта ўсиши Бухорода кузатилди, унинг ўсиш кўрсаткичи ҳатто Тошкентни ҳам ортда қолдирди. Бу тармоқни кенг кўламда модернизация қилиш ва мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида янги база станциялари (БС) нинг фаол қурилиши натижасидир: сўнгги 5 йил ичида Бухородаги БС сони бутун минтақа бўйлаб 10 баравардан кўпроққа ошди.

Мобил интернетдан фаол фойдаланувчи смартфон эгалари сони ҳам сезиларли даражада ошди: энг жадал ўсиш Бухоро, Навоий ва Хоразмда қайд этилди. Бу ҳудудлар сўнгги 2 йил ичида тезкор интернетга уланиш суръати бўйича Тошкентни ортда қолдирди. Шунга қарамай, Тошкент LTE тармоғидан фойдаланиш бўйича ҳам (95%), смартфон фойдаланувчилари бўйича ҳам (68,64%) мутлақ етакчи бўлиб қолмоқда.

Beeline Uzbekistan ҳақида

«Unitel» МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб «Beeline Uzbekistan» савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Дубай шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради. 2024 ва 2025 йилларда «Top Employer» мақомига эга бўлди.

VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларининг провайдери. Унинг акциялари NASDAQ фонд бозорида жойлаштирилган.

Beeline Uzbekistan'да 2 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1.4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline SB’нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард долларга яқин солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
Twitter: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг