Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Bosch» компанияси табиий сўзлашув нутқида бошқариладиган автомобил тизимини яратди

«Bosch» компанияси табиий сўзлашув нутқида бошқариладиган автомобил тизимини яратди

Фото: «Рамблер»

Овоз ёрдамида бошқариладиган автомобил тизимлари ҳозирда кўпчиликни ҳайратга солмайди, шунингдек, улар мутлақ етуклик йўлидан анча йироқда. «Bosch» компаниясининг таниқли мутахассислари бир нечта тилни тушуна оладиган ва табиий сўзлашув тили ёрдамида мулоқот қилиши мумкин бўлган «ақлли» автомобил тизими устида ҳам иш олиб бормоқда, деб хабар берди «Daily Tech Info».

Овоз ёрдамида бошқариладиган автомобилларнинг асосий муаммоларидан бири, масалан «Ford» компаниясининг SYNC тизимини бошқариш учун унинг ўзи тақдим этган аниқ бир буйруқларни ёдлаб олиш зарур. Бироқ мавжуд шаблондан озгина нотўғри берилса ҳам тизим уни қабул қилмайди. «Bosch» компаниясининг тизими эса ушбу муаммони ечишга қаратилган бўлиб, у ҳайдовчи ва тизим ўртасидаги алоқани табиий сўзлашув тизимига солишда ёрдам беради.

Айни вақтда янги тизим созламаларни ўзгартирмасдан туриб автоматик равишда турли мамлакатларнинг 30 дан ортиқ тилидаги диалектикасини таний олади. Шу билан бирга, тизим реал вақтда бошқа тилларга ўта олади, уларни тушунади. Тизимнинг маълумотлар базасига 44 та аёллар ва 8 та эркаклар овози ёзилган бўлиб, у ҳайдовчиларга сўралган маълумот бўйича жавоб бера олади.

Агарда тизим «Кейси» исмига мослаштирилган бўлса, уни исталган вақтда бошқасига ўзгартириш мумкин. Юқорида келтирилган барча афзалликларга қўшимча равишда, «Bosch»нинг янги тизими интернет ёки бошқа ахборот тармоқлари билан алоқа қилмасдан, офлайн режимда ишлашга қодир. Бу каби вазиятда у ташқи олам билан алоқани талаб қиладиган буйруқларни алоқа пайдо бўлганига қадар бажаришни четга қолдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг