Бухоро тумани ҳокимлигини маҳаллий тадбиркорлардан бири эгаллади

Халқ депутатлари Бухоро тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Қаҳрамон Сариев ва вилоят ҳокими Ботир Зариповлар иштирок этган сессияда, жумладан, ташкилий масала ҳам кўрилган.
Унга кўра, шу кунга қадар «Бухоро Агро Экспорт ташқи савдо» МЧЖга раҳбарлик қилиб келаётган Сафаров Ҳалимжон Салимович номзоди Бухоро тумани ҳокими (вазифасини бажарувчи) лавозимига кўрсатилди.
Ҳ.Сафаров 1973 йил 2 майда Бухоро шаҳрида туғилган. 1995 йилда Бухоро давлат университети, 2008 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти, 2023 йилда Казан федерал университети (магистратура)ни тугатган.
У нефтегаз соҳасида ва тадбиркорлик тизимида фаолият кўрсатган. Охирги йилларда «Евроснар» МЧЖ бош директори лавозимида ишлаган.
Сессияда, шунингдек, туманни Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифалар белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter