Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат хизматлари: олти ойда 10 мингга яқин қонун бузилиши аниқланди  

Давлат хизматлари: олти ойда 10 мингга яқин қонун бузилиши аниқланди  

Фото: «BaltNews.ee»

Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан жорий йилнинг январь-июнь ойларида жами 9 829 та қонунбузилиш аниқланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га ДХА Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими хабар берди.

Қонунбузилишлар аксарият ҳолларда муддатларни бузиш, ортиқча ҳужжатлар талаб қилиш, тўғридан-тўғри хизмат кўрсатиш, асоссиз рад этишда намоён бўлган.

Қонунбузилишларнинг 5 705 таси ҳокимликлар томонидан, 776 таси муҳандислик тармоқларига улашда, 538 таси қурилиш ва 47 таси кадастр билан боғлиқ хизматларни кўрсатишда йўл қўйилган.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 4 мингга яқин таъсир чоралари кўрилган. Кўрилган чоралар натижасида 183 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, 30 нафар шахс вазифасидан озод этилган, 155 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг