Долларга нисбатан энг кўп мустаҳкамланган валюта маълум бўлди

Покистон рупийси кескин қадрсизланишдан кейин тикланди ва 2023 йил сентябрида мустаҳкамланиш бўйича жаҳон валюталари орасида етакчига айланди. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар бермоқда.
Сентябр ойи бошида бир доллар учун 307 рупий таклиф қилиниб, валюта рекорд даражада қадрсизланганди. Ўшандан бери валюта курси 8 фоиздан кўпроқ мустаҳкамланиб, бир доллар учун 275 рупийга етди. Бу расмийлар томонидан ноқонуний доллар савдосига қарши кўрилган қаттиқ чоралар туфайли содир бўлди. ОAВ маълумотларига кўра, мамлакатда ҳужжатсиз валюта муомаласи билан шуғулланувчиларга қарши катта рейдлар ўтказилган.
Покистон ҳукумати экспортни рағбатлантириш ва тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб қилишга эътибор қаратиши керак, дейди покистонлик қимматли қоғозлар брокерининг тадқиқот бўлими раҳбари Тоҳир Aббос. Бу рупийга талабни оширади ва унинг курсини янада мустаҳкамлайди.
Жон Хопкинс университетининг амалий иқтисод профессори Стив Ханке рупийга геосиёсий ва ички омиллар таъсир қилганини таъкидлайди. Бироқ, унинг мустаҳкамланиши Покистонда йиллик ҳисобда 31,4 фоизга етган инфляцияни ушлаб туришга ёрдам беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter