Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонликлар ҳамда уларнинг яқинлари диққатига!

Эрон ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонликлар ҳамда уларнинг яқинлари диққатига!

Фото: Reuters

2020 йил 1 мартдан бошлаб Теҳрон шаҳридаги Ўзбекистон Элчихонаси ҳузурида Ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, у Эронда COVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашганига қадар туну кун фаолият юритади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Элчихона маълумотига кўра, ҳозирги пайтда 50 га яқин ҳамюртларимиз турли сабабларга кўра Эронда бўлиб турибди, эрталаб 6 март ҳолатига кўра улар орасида коронавирус билан касалланганлар қайд этилмаган.

Элчихона Эрон томонининг ваколатли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди, Ишчи гуруҳ аъзолари учрашувлар, тушунтириш ишлари олиб бормоқда, шунингдек, ватандошларга консуллик ҳуқуқий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам бермоқда.

«Элчихона расмий веб-сайти ва телеграм мессенжерида ташкил этилган махсус гуруҳ орқали Ўзбекистон фуқароларига Эрон ҳукумати ўрнатган меъёр ва қоидаларига, эҳтиёткорлик санитария чораларига қатъий риоя қилишларини, ватанга қайтиш ёки бошқа бир қарорга келишдан олдин, ҳотиржамлик ва эҳтиёткорлик билан хулоса чиқаришни тавсия этади. Шуни ёдда тутиш жоизки, Эрондан Тошкентга қайтгач Ўзбекистон фуқаролари махсус тайёрланган жойда 14 кун давомида карантинда бўладилар» — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси элчихонасидаги Ишчи гуруҳ билан боғланиш маълумотлари:

Тел.: +98 2122832071; +98 2122299780;

Костураев Костуражон (консул), тел.: +98 91201327823.

Элчихонанинг интернет манбалари:

Элчихона веб-сайти: http://uzbekembassy.ir/

Телеграмдаги «Citizens of Uzbekistan in Iran» гуруҳи: https://t.me/UzbekistanCitizensinIran

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас