Эрон ўзига қўйилган қурол эмбаргоси тугаганини билдирди. Хўш?

Эрон ўзига нисбатан жорий этилган қурол эмбаргоси тугаганини эълон қилди, аммо оммавий қирғин қуролларини қўлга киритиш ниятида эмас.
Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.
Ушбу баёнот орқасидан Россия Эрон билан мудофаа соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш истагини билдирган.
Энди Теҳрон қурол-яроғ ʼва махсус жиҳозларни қонуний чекловларсиз мудофаа эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда сотиб олиши мумкин, деб таъкидлади ТИВ.
Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат мудофаа доктринасида оммавий қирғин қуролларини сотиб олиш ёки одатий қуролларни "оммавий сотиб олиш" кўзда тутилмаганлигига ишонтирди. Айни пайтда, Россия сентябрь ойида Эрон билан мудофаа соҳасида ҳамкорликни эмбарго бекор қилингандан кейин кенгайтириш истагини билдирганди. 2016 йилда расмий Теҳрон Россиядан С-300 зенит ракета тизимларининг партиясини олган эди.
2015 йил ёзида Эрон, АҚШ, Россия, Хитой, Германия, Франция ва Буюк Британия томонидан имзоланган Қўшма Ҳаракат Режаси (ЖЦПОА) Теҳронга АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан киритилган санкцияларни бекор қилиш эвазига ядро дастурини чеклаш учун бир қатор чораларни кўришни назарда тутади.
Вашингтон 2018 йил май ойида ЖЦПОАдан бир томонлама чиқиб кетганидан ва Теҳронга қарши санкцияларни кучайтира бошлагандан сўнг, Эрон ядровий келишув шартларини бажаришни рад этишни бошлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter