Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронда мухолифатчи янгиликлар портали раҳбари қатл этилди

Эронда мухолифатчи янгиликлар портали раҳбари қатл этилди

Фото: «РИА Новости»

Эронда мухолифатчи янгиликлар портали — «Амад Ньюз» раҳбари Руҳолла Зам қатл этилди. Бу ҳақда «Mehr News» хабар берди.

Руҳолла Зам осиб ўлдирилгани айтилмоқда.

Зам чет эл разведкаси билан алоқадорликда айбланган, суд унга ўлим ҳукмини ўқиган. Маълумот берилишича, Эрондаги 2017-2018 йиллардаги исёнларни қўзғатувчилардан бири ҳам Руҳолла Зам бўлган. «Ассошиэйтед Пресс» хабарига кўра, Руҳолла Зам Париж яқинида истиқомат қилиб келган, уни қаерда қўлга олишгани номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг