Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВда раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

ИИВда раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

Фото: Xabar.uz

Генерал-майор Мирзараҳимов Баҳодир Юлдашевич Ички ишлар вазирининг жазони ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

Шунингдек, яна бир қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Полковник Адилов Баҳромбек Қаҳрамонович Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Полковник Ботиров Ҳасан Арзудинович Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ҳ.Ботиров Ички ишлар вазирлиги Ички вазифалар қўшинлари Корпуси қўмондонининг жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Полковник Худойназаров Шокиржон Абдумаликович Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш.Худойназаров Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари-штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг