Исроил Ғазо аҳолисига яна 6 соат муҳлат берди

Исроил армияси ғазоликларга «хавфсизлиги учун» ҳудуд жанубига кўчиб ўтишлари учун яна 6 соат вақт берди.
Исроил армияси воизинг араб тилида эълон қилишича, шанба куни соат 10:00 дан 16:00 гача жанубий ҳудуддаги иккита асосий йўлда ғазоликларга хавфсиз ҳаракатланиш имконини берган.
Эслатиб ўтамиз, 13 октабр куни БМТ вакиллари Исроил армиясидан 24 соат ичида қамалдаги Ғазо секторидан 1,1 миллионга яқин одамни эвакуация қилиш зарурлиги ҳақида маълумот олганди.
БМТ хабарига кўра, бу даврда ўн минглаб одамлар ўз уйларини ташлаб кетишган. Бунгача Ғазо секторидан умумий ҳисобда 400 мингдан ортиқ одам ўз уйини тарк этган эди. Ҳудудда ракета Исроилнинг ракета зарбаларидан ҳалок бўлганлар сони 1,9 мингдан ошди, 7,7 минг киши жароҳат олди.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати вакиллари, ўз навбатида, Исроил қўшинлари томонидан қамал қилинган Ғазо сектори аҳолисига уйларини тарк этишга ҳожат йўқлигини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter