Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус: Эронда аянчли рекорд янгиланди

Коронавирус: Эронда аянчли рекорд янгиланди

Фото: AP Photo/Ebrahim Noroozi

Эронда коронавирусга чалинган 459 киши ҳаётдан кўз юмиб, COVID қурбонлари сони бўйича кунлик антирекорд янгиланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Сима Садат Лари хабар берди.

«IRINN» телеканали эфирида соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ўтган 24 соат ичида 9236 та янги ҳолат қайд этилганини (максимум – 9450), шунингдек, 459 нафар бемор (аввалги максимум – 440) вафот этганини маълум қилди.

19 февралда расмийлар мамлакатда COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланганини эълон қилгандан буён умумий зарарланганлар сони 682 486 кишига етди, 38 291 нафар бемор вафот этди. Шу билан бирга, айни вақтда соғайганлар сони 520 329 кишини ташкил этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг