Коронавирус пандемияси туфайли «Барселона» қанча зарар кўрди?

Коронавирус пандемияси туфайли футбол мусобақалари тўхтатилишидан Испаниянинг «Барселона» клуби 120 миллион евродан ортиқ зарар кўрди, дея маълум қилди клуб вице-президенти Жорди Кардонер.
Европадаги аксар мусобақалар коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган.
Кардонернинг сўзларига кўра, клубнинг зарари айни вақтда 120 — 140 миллион еврони ташкил этмоқда. «Барселона» клуб музейи фаолияти тўхтатилгани ҳамда мусобақаларга чипта савдоси йўқлиги боис 50 миллион евро, телевизион трансляциялар узатилмаётгани туфайли 39 миллион евро, потенциал тижорий даромадлар орқасидан 20 — 25 миллион евродан айрилди.
«Бу ҳозирча бизга маълумлари. Бу миллионлар йил охиридаги йўқотишларимизни ташкил этади», — деди Кардонер.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter