Ли Кэцян вафот этди

Хитой Давлат кенгаши (мамлакатнинг олий ижроия органи) собиқ бош вазири Ли Кэцян 68 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Хитой марказий телевидениеси.
Xinhua агентлигининг хабар беришича, Ли Кэцян Шанхайда таътилда бўлган. 26 октябр куни сиёсатчи тўсатдан юрак хуружига учраган. Шифокорлар уни сақлаб қолишга ҳаракат қилишди, бироқ эртаси куни — 27 октябр маҳаллий вақт билан соат 0:10 да у вафот этди.
Ли Кэцян 2013 йил март ойида Хитой Давлат кенгаши бош вазири этиб тайинланган, 2018 йилда эса иккинчи беш йиллик муддатга ҳукумат раҳбари этиб қайта сайланганди.
2023 йил март ойида у ўз лавозимини тарк этди ва ўрнига Ли Цян келди.
BBCнинг ёзишича, истеъфога чиқишидан олдин Ли Кэцян Коммунистик партиядаги иккинчи нуфузли шахс бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter