Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мобил интернет янада тезроқ: Beeline Uzbekistan алоқа сифатини ошириш учун инновацион технологияларни жорий этмоқда

Мобил интернет янада тезроқ: Beeline Uzbekistan алоқа сифатини ошириш учун инновацион технологияларни жорий этмоқда

VEON Group таркибига кирувчи Beeline Uzbekistan мамлакат бўйлаб тармоқни фаол ривожлантиришда ва мобил алоқа сифатини яхшилашда давом этмоқда. Компания илғор Triple Band Massive MIMO 32T32R ускунасини қўллаган ҳолда пилот лойиҳани ишга туширди ва 2025 йил бошидан амалга оширилган тармоқ модернизацияси якунларини эълон қилди.

GSMA-форуми арафасида Beeline Uzbekistan Triple Band Massive MIMO 32T32R RAN ускунаси асосидаги пилот лойиҳани ишга туширди. Ўзбекистон телеком бозорида ноёб бўлган ушбу ечим бир вақтнинг ўзида уч хил частота диапазонида LTE тармоғини ишга тушириш имконини беради. Технология мавжуд 4G/LTE тармоғи ҳамда истиқболли 5G форматлари учун мос келади.

Лойиҳанинг асосий хусусияти — бу замонавий Massive MIMO 32T32R (Multiple Input Multiple Output) ускунасидан фойдаланишидир. У маълумотларни узатишда 32 та узатиш ва 32 та қабул қилиш каналларидан иборат бўлиб, тармоқ ўтказувчанлигини бир неча баробар оширади ва юқори юклама шароитида — масалан, аҳоли зич жойлашган ҳудудлар ёки оммавий йиғинлар пайтида — сигнал сифатини яхшилайди.

Лойиҳанинг амалга оширилиши кўпроқ фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш ва тармоқ юкламасини самарали тақсимлаш имконини беради, бу эса база станцияси (BS) сиғими ва қамров доирасининг сезиларли даражада кенгайишига олиб келади.

Тармоқни кенгайтириш ва янги технологияларни жорий этиш доирасида Ўзбекистоннинг ўн битта вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида база станцияларини ўрнатиш ишлари бажарилди. Энг кўп қурилмалар Фарғона, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида ишга туширилди. Умуман олганда, 2025 йил охиригача Beeline Uzbekistan тармоғи 350 дан ортиқ янги BS билан бойитилади.

Шу билан бир вақтда, компания аввал ўрнатилган база станцияларида тармоқ сиғими ва маълумотлар узатиш тезлигини ошириш орқали инфратузилмани кенг кўламли модернизация қилмоқда. 2025 йилда ушбу лойиҳа 400 дан ортиқ BS'ни қамраб олади. Режалаштирилган ишлар якунланган ҳудудларда бир фойдаланувчига тўғри келадиган мобил интернетнинг ўртача тезлиги 67,4 % ошди. Энг юқори юклама соатларида кириш тезлиги 36,3% фоизга кўтарилди. Модернизация лойиҳаси доирасидаги ишлар ҳажми бўйича Фарғона вилояти етакчилик қилмоқда - бу ерда йил бошидан бери 100 дан ортиқ BS янгиланди. Кейинги ўринларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (50 дан ортиқ BS) ҳамда Андижон вилояти (30 га яқин BS) турибди.

«Биз учун тармоқнинг барқарор ишлаши билан бир қаторда, фойдаланувчиларимизга реал қиймат берадиган инновацияларни жорий этиш ҳам жуда муҳим. Янги технологиялар Ўзбекистоннинг ҳар қандай ҳудудида алоқани тезроқ, қулайроқ ва сифатлироқ қилиш имконини беради. Инфратузилмага сармоя киритиш ва янги технологияларни жорий этиш стратегиямизнинг асосини ташкил этади. Мижозларимизга ишончли алоқа, юқори тезлик ва сифатли рақамли тажрибани таъминлаш мақсадида келажак тармоғини қуришни давом эттирамиз», - дея таъкидлади Beeline Uzbekistan технологиялар ва инновациялар бўйича директор Гедиз Сезгин.

Мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш, минтақанинг рақамли трансформацияси ҳамда телекоммуникация соҳасининг имкониятларини кенгайтириш — 2025 йил 21–22 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган GSMA M360 Eurasia форумининг марказий мавзуларидан бўлади.

Ҳукумат вакиллари, тадбиркорлар ва соҳа мутахассислари учун M360 Eurasia 2025 форумига рўйхатдан ўтиш ҳавола орқали очиқ.

GSMA ҳақида

GSMA — бу мобил экотизимни бирлаштирадиган глобал ташкилот бўлиб, инновацияларни топиш, ривожлантириш ва жорий этиш учун ишлайди, бу эса самарали бизнес муҳитлари ва ижтимоий ўзгаришларни яратишга асос бўлади. Бизнинг мақсадимиз одамлар, саноат ва жамият фаровонлиги учун алоқанинг бутун кучини очиб беришдан иборат. GSMA мобил операторларини, мобил экотизим ташкилотларини ва унга яқин соҳаларни намойиш этади ва ўз фаолиятини учта асосий йўналишда амалга оширади: «Яхшилик учун алоқа», «Тармоқ хизматлари ва ечимлари» ва «Маърифий фаолият». Ушбу фаолият ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадиган тартибга солишни илгари суриш, мобил соҳанинг ишлашини таъминлайдиган технологияларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мобил экосистемани MWC va M360 сериясидаги тадбирларда бирлаштириш учун дунёдаги энг йирик платформани тақдим этишни ўз ичига олади.

Beeline Uzbekistan ҳақида

«Unitel» МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб «Beeline Uzbekistan» савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Дубай шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради. 2024 ва 2025 йилларда «Top Employer» мақомига эга бўлди.

VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларининг провайдери. Унинг акциялари NASDAQ фонд бозорида жойлаштирилган.

Beeline Uzbekistan'да 1.9 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1.4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline SB’нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард долларга яқин солиқ тўланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг