Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда автомашина газ балони портлаши сабаб икки киши ҳалок бўлди

Навоийда автомашина газ балони портлаши сабаб икки киши ҳалок бўлди

18 октябрь куни соат 06.20 ларда фуқаро Сарвар М. бошқарувида бўлган «Nexia» русумли автомашинани «Навоий-Зарафшон» йўналиши бўйлаб бошқариб бориши давомида, автомашинага ўрнатилган газ балони портлаб кетган.

Оқибатда автомашина ҳайдовчиси Сарвар М. (1959 й.т. нафақада) ва йўловчи Рустам М. (1987 й.т.) воқеа жойида вафот этишган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.

Шунингдек, йўловчи Манзура Б. (1937 й.т.) оғир тан жароҳати олиб Конимех тумани шифохонанинг жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг