Нонуштада ширинлик керакми?

Нонуштада конфет, печенье ва шунга ўхшаш ширинликларни тановул қилиш саломатликка зиён етказиши мумкин, деди кардиолог Хосе Абелян Испаниянинг La Razon нашрига берган интервюсида.
Мутахассиснинг айтишича, тонгги овқат кун давомидаги «метаболик оҳанг»ни белгилаб беради, инсон ўзини қандай ҳис этиши бевосита унинг сифатига боғлиқ.
Аксарият ширин маҳсулотлар — тўйиш механизмини бузиб, иштаҳани кучайтирувчи ва кўп овқат истеъмол қилишга олиб келувчи ўта қайта ишланган маҳсулотлардир. Шунинг баробарида, улар таркибида организм учун керакли витаминлар, минераллар, оқсиллар, фойдали ёғлар ва мураккаб углеводлар деярли учрамайди.
Қолаверса, ширин нонуштадан сўнг қонда глюкоза миқдори ошиб, ортиқча вазн тўпланиши ва юрак-қон томир касалликлари эҳтимоли кўпаяди, иммун тизими сусаяди, деди Абелян.
Шунга қарамасдан, кардиолог ширинликлардан батамом воз кечмасликка чақирди.
«Муаммо ширинликни вақти-вақти билан ейишда эмас, балки тўлақонли нонуштани унга алмаштиришда», — таъкидлади шифокор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter