ОТМ ўқитувчилари фаолиятига талабанинг ўзлаштиришига қараб баҳо берилади

Хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Қарорга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида «талабанинг ўзлаштириш даражаси – профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони» тамойили жорий қилинади. Бу борада мутасадди ташкилотлар 2019 йил 1 мартгача бўлган муддатда тамойилнинг аниқ механизмларини белгилаш вазифаси топширилган.
Ҳужжатда келтирилишича, ушбу тамойил талабларига жавоб бермайдиган профессор-ўқитувчилар билан меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган чоралар кўрилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter