Озарбайжонда машинада тамаки чекканлар жарима тўлайди

Бугун, 11 декабрдан Озарбайжонда тамаки чекканлар учун янги жарималар кучга кирди. Бу ҳақда «Day.az» хабар берди.
Янги қоидага кўра, шаҳар ичида ва ташқарисида, туманлараро ва халқаро йўналишларда қатновчи автобусларда кетувчилар тамаки чеккан тақдирда 40 манатдан 50 манатгача (195 — 245 минг сўм атрофида) жаримага тортилади.
Мазкур жарима умумфойдаланишдаги барча транспорт воситалари ва таксилар учун ҳам татбиқ этилади.
«Транспорт воситаси ҳаракатланаётганида ҳайдовчи чекяптими ёки йўловчими — фарқи йўқ, улар жаримага тортилади», — деди эксперт Аршад Гусейнов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter