Ўзбекистон бўйлаб «долларчи»ларга қарши «ов» бўлиб ўтмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Р. 4 100 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 46,7 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Ғузор ҳамда Асака тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.Э. 4 000 АҚШ долларини 46,5 млн сўмга сотган вақтида, фуқаро А.И. 3 400 АҚШ долларини 39,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.И. ва бошқалар фуқаро А.Х.га жами 3 800 АҚШ долларини 44,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter