Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент аҳоли томонидан билдирилган қайси таклифлар маъқул келганини айтиб ўтди

Президент аҳоли томонидан билдирилган қайси таклифлар маъқул келганини айтиб ўтди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор ўтказилмоқда. Давлат раҳбари 2022 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасининг муҳокамаси фуқаролар билан «очиқ мулоқот» шаклида ўтказилгани ва муҳокама жараёнида аҳолидан 17 мингдан зиёд таклифлар келиб тушганини таъкидлаб ўтди.

— Бу таклифларнинг ҳеч бири эътиборсиз қолмаслиги лозим. Мутасадди шахслар таклиф муаллифлари билан алоқага чиқсин ва уларнинг таклифи қабул қилингани ёки қабул қилинмагани, агар қабул қилинмаган бўлса айнан қандай сабабга кўра қабул қилинмаганини тушунтирсин — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари 17 минг таклифнинг барчаси ўрганиб чиқилгани  ва бир-бирига яқин таклифлар умумлаштирилиб, Дастур лойиҳаси 300 дан ортиқ янги ташаббуслар билан тўлдирилганини айтиб ўтди.

Шунингдек давлат раҳбари айнан қандай таклифлар унга маъқул келганини алоҳида таъкидлади.

—  Мисол учун, фуқароларимиз билдирган:

  • маҳаллаларда «Иш марказлари»ни ташкил этиш, маҳаллада ҳокимлар, сектор раҳбарларининг онлайн қабулини ўтказиш;
  • давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этган фуқароларни рағбатлантириш;
  • ҳар бир маҳаллани ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
  • аҳоли кайфиятини социологик сўровномалар орқали ўрганиб бориш;
  • ёки узоқ ҳудудлардаги мактабларга автобус қатновини йўлга қўйиш каби таклифлар бизга айниқса маъқул бўлди, — деди давлат раҳбари.

Президент муҳокамаларда фаол иштирок этган барча юртдошларимизга миннатдорчилик билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг