Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин собиқ президентларни кафолатловчи қонунни имзолади

Путин собиқ президентларни кафолатловчи қонунни имзолади

Фото: «AP Images»

Россия президенти Владимир Путин собиқ давлат раҳбарлари ва уларнинг оилаларини кафолатловчи қонунни имзолади. «Вести» ёзишича, ушбу қонун РФ конституциясига киритилган ўзгартиришларни амалга киритиш доирасида қабул қилинган.

Путин имзолаган қонун собиқ президентни жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортиш, қўлга олиш, ҳибсда тутиб туриш, тинтув ўтказиш, сўроққа тутиш ва шахсий текширувдан ўтказиш каби хатти-ҳаракатлардан ҳимоялайди.

Дахлсизлик, ушбу қонунга мувофиқ, собиқ президентнинг яшаш ва хизмат бинолари, бошқа мулклари — алоқа воситалари, транспорт ва ҳужжатларга татбиқ этилади.

Ушбу қонун собиқ президентнинг дахлсизлиги бекор қилиниши тартибини ҳам белгилаб беради, дейилади хабарда. Ушбу қарорни Федерация кенгаши қабул қилиши мумкин экан, ўшанда ҳам собиқ давлат раҳбари давлатга хоинлик қилганликда ёки бошқа оғир жиноятларда айбланаётган бўлса.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг