Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаршида вояга етмаган қизни зўрлаб келган йигитга нисбатан текшириш ҳаракатлари бошланди

Қаршида вояга етмаган қизни зўрлаб келган йигитга нисбатан текшириш ҳаракатлари бошланди

Қарши шаҳрида вояга етмаган қиз бир неча бор зўрлангани ва шундан сўнг ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган эди. Хабарда айтилишича, жиноятни амалга оширишда гумон қилинаётган йигитга нисбатан 2021 йил февраль ойида Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатиш ҳам рад қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби томонидан маълум қилинишича, жиноят ишини рад этиш қарори бекор қилинган. Айни вақтда текшириш ишлари олиб борилмоқда.

«Ижтимоий тармоқларда Қаршида вояга етмаган қизни зўрлаб келган йигитга жиноят иши очиш рад этилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Мазкур жиноят иши қўзғатишни рад қилиш қарори Қарши шаҳар прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилган ва 27 июль куни бекор қилинган.

Тўпланган ҳужжатлар қўшимча текшириш харакатларини олиб боришлик учун Қарши шаҳар ИИБ ТБга юборилган.

Ҳозирда текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда», - дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг