Қашқадарё ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Улуғбек Узоқов Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
У. Узоқов 1969 йил Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.
У Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Маълум қилинишича, эндиликда вилоят ҳокимининг 2 нафар биринчи ўринбосари мавжуд. Эркаев Нодир — вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Облаяр Боймиров вазифасидан озод этилгани хабар қилинганди.
Хабарингиз бор, Қашқадарё вилоятида ҳоким ҳам ўзгарган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter