Саида Мирзиёева:«Қизларга мақсадлари сари дадил қадам ташлашга имкон берайлик»
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева қизларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш лозимлигини таъкидлади.
Бугунги кунда Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 1,5 миллиондан зиёд талаба таҳсил олмоқда. Қувонарлиси, уларнинг ярмидан кўпини қизлар ташкил этади. Бу мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасидир.
«Қиз фарзандининг илм олишига ишонган минглаб оилалар... Ўзи қизиққан касбни танлаётган минглаб қизлар... Улар ўқимоқда, изланмоқда, бу қизларнинг ўзига бўлган ишончи ҳамда шижоати кун сайин ортиб бормоқда. Билимли қиз нафақат ўз ҳаётини, балки оиласини, атрофидаги муҳитни ва бутун мамлакат келажагини ўзгартиришга қодир», дея ёзади Саида Мирзиёева.
Таълим инсонга ҳаёт йўлини мустақил танлашда куч ва эркинлик бахш этади. ПА раҳбари қизларга орзулари сари дадил қадам ташлашлари учун имкон бериш лозимлигини таъкидлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter