Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматига 16 та автомобиль топширилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматига 16 та автомобиль топширилди

Фото: ССВ матбуот хизмати

БМТнинг Болалар фонди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига иммунизация жараёнига ихтисослашган 16 та замонавий транспорт воситасини топширди.

Aвтотранспорт воситалари Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматининг вилоят бўлимлари учун мўлжалланган бўлиб, улардан бутун мамлакат бўйлаб болаларнинг вақтида эмланганлигининг мониторингини олиб бориш сифатини янада яхшилаш учун фойдаланилади.

— Иммунизация болалар орасида касалликларни  олдини олишда  асосий омиллардан биридир. Айни пайтда мамлакатимиз миллий эмлаш календаридан 13 та вакцина ўрин эгаллаган бўлиб, аҳолини эмлаш билан қамраб олиш 99 фоизни ташкил этмоқда. ЮНИCЕФ билан ушбу йўналишдаги ҳамкорлигимиз эса мамлакатимиздаги барча болаларнинг саломатлиги учун катта аҳамиятга эга, — деди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Ботиржон Қурбонов.

Бундан ташқари, вакциналар логистикасини бошқариш учун ахборот тизими ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур лойиҳа миллий эмлаш тизимини сезиларли даражада яхшилаши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг