Сирдарёда ҳайдовчи бутун шаҳарни газсиз қолдирди

Сирдарё вилояти, Ширин шаҳрида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб — газ қувурига бориб урилди. Натижада, «Амир Темур» маҳалласидан ўтувчи газ тармоғида авария ҳолати юзага келиб, бутун шаҳар вақтинча газсиз қолди.

Бугун тунги соат тахминан 3:00 лар атрофида Ширин шаҳар «Амир Темур» маҳалласи «Ибн Сино» кўчасидан ўтувчи ўрта босимли газ тармоғида авария ҳолати юзага келган, дейилади шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарида.

Шахси очиқланмаган ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида автотранспорт воситаси газ қувурига бориб урилиши натижасида авария ҳолати юзага келган. Бунинг оқибатида газ таъминоти бутун шаҳар бўйлаб, соат 3:00 дан 9:00 гача узиб қўйилган.

Шу кечанинг ўзида шаҳар ҳокимлиги ҳамда «Шириншаҳаргаз» газ таъминоти корхонаси ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан муаммо бартараф этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter