Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёдаги нохуш воқеа сабаб бир инсон ҳалок бўлди

Сирдарёдаги нохуш воқеа сабаб бир инсон ҳалок бўлди

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

29 октябрь куни Сирдарё вилоятида ҳайдовчи ўзига тегишли бўлган ГАЗ-53 автомашинасини Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича бошқариб кетаётган бўлган. Шунда у ўзи билан бир йўналишда олдинда асфалт устида ҳаракатланиб кетаётган велосипед ҳайдовчиси Ш.А.ни орқасидан уриб юбориб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада велосипед ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматига кўра, ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ Тб томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг