Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилди

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилди

Президентнинг жорий йил 20 апрелдаги тегишли қарори билан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилди.

Ҳужжатга мувофиқ, Республика маркази, жумладан таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун янги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш, тажриба-синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишни ташкиллаштиради.

Республика маркази фаолиятига умумий раҳбарлик Президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Республика маркази томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талаблар мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курслари учун мажбурий ҳисобланади.

Қарорга кўра, ваколатли давлат органлари мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курсларини лицензиялаш, аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказишни Республика маркази билан келишган ҳолда амалга оширади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг