Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУда инкубация маркази очилди (фото)

ТАТУда инкубация маркази очилди (фото)

Фото: MITC

Бугун, 6 май куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «TUIT INCUBATION CENTRE» марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.

Бугунги кунда таълим тизимини ислоҳ қилишда олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва IT-Парклар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Марказ аввало, илғор стартап ғоялар ва инноватсион ишларни мониторинг қилиш, танлаш ва инкубация қилиш вазифаларини бажаради. Шунингдек, ёшларнинг стартап жамоаларини шакллантириш, лойиҳа фаолиятига тайёрлаш бўйича инновациялар соҳасидаги ёшлар ташаббусларини аниқлаш, жамоаларни қўллаб-қувватлаш, талабалар, докторантлар ва ёш олимларнинг илмий-тадқиқот ва инновацион ишланмаларини ривожлантиришга кўмаклашиш вазифаларини бажаради.

Инкубация маркази замонавий ўқув хоналари ва компютерлар ҳамда АКТ жиҳозлари билан таъминланган. Талабаларнинг ўқиб изланишлари учун барча зарур имкониятлар яратилган.

Марказ фаолияти давомида келажакда консалтинг хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, шартнома асосида рақамли иқтисодиёт, педагогика-психология, физика астрономия ва таълимнинг барча соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб бориш, халқаро грантлар, илмий тадқиқот лойиҳалари танловлари ва конференцияларда иштирок этишни режалаштирган.

Ташриф доирасида АКТ вазири университетда таҳсил олаётган талабалар билан суҳбат уюштирилди. Унда ёшларни қизиқтирадиган барча масалалар ҳам муҳокама қилинди. Ёшлар ўзларининг фикр ва таклифларини билдирдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг