Тошкент вилоятида вояга етмаган қизларнинг ҳомиладор бўлиб қолиши икки баробарга кўпайган — Сенатор Дилором Тошмуҳамедова

Охирги икки йилда Тошкент вилоятида вояга етмаган қизларнинг ҳомиладор бўлиш ҳолатлари икки баробарга кўпайган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳамедова Халқ таълими вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.
«Ёшларимиз, айниқса, ўспиринларимиз ўзининг саломатлиги тўғрисида билими етарли эмаслиги муайян муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бунинг натижасида бир нечта салбий ҳолатлар учрамоқда. Мисол учун, Тошкент вилоятида эрта туғиш кўрсаткичи ўсиб бораётганлиги, баъзи бир вилоятларда ўсмир қизлар орасида абортнинг кўпаяётгани жуда аянчли ҳолат», – дея таъкидлаган Дилором Тошмуҳамедова.
Сенаторнинг айтишича, Тошкент вилоятида 2019 йилда 15–16 ёш оралиғидаги қизларда эрта туғиш ҳолати икки баробарга кўпайган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter