Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 4 ёшли қизчанинг қотили ушланди

Тошкентда 4 ёшли қизчанинг қотили ушланди

Фото: Спутник

Бош прокуратура матбуот хизмати қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилганлиги юзасидан баёнот  берди.

2019 йил 20 декабрь куни соат 01:30 ларда М.Улуғбек тумани, Шаҳриобод кўчасида фуқаро В.К. (1978 й.т., судланган) бирга яшаб келаётган аёл М.К. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб, жаҳл қилган ҳолда аёлни вояга етмаган фарзандини уйнинг 4-қаватидан ерга ташлаб юборган.

Оқибатда вояга етмаган қиз (2015 й.т.) вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 23.12.2019 йилда М.Улуғбек тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

В.К. процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг