Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдан Андижон ва Термизга тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилиши мумкин

Тошкентдан Андижон ва Термизга тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар ҳаракатини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Бу масала Корея Республикасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош муҳандиси Шарофиддин Қодиров, Транспорт вазирлиги вакили Анвар Душаев ҳамда Hyundai Rotem компанияси президенти Ли Ён Бэ ўртасида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинди.

Томонлар «Ўзбекистон темир йўллари» учун ишлаб чиқарилаётган «Жалолиддин Мангуберди» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездини белгиланган муддатларда етказиб бериш лойиҳасининг боришини кўриб чиқди.

Шунингдек, Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида қатновни йўлга қўйиш мақсадида 8 та замонавий юқори тезликдаги электропоездни харид қилиш лойиҳаси бўйича техник шартларни келишиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар темир йўл соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг