Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп америкаликларга пандемиядан сўнг «олтин давр» ваъда қилди

Трамп америкаликларга пандемиядан сўнг «олтин давр» ваъда қилди

Фото: «Dostor.org»

АҚШ президенти Дональд Трамп «Twitter»да қолдирган хабарида чекилаётган машаққатлар ортидан мамлакатга «олтин давр» келишига ваъда берди. Шунинг баробарида исёнларни нохолис ёритаётган «ёлғончи ОАВлар»ни танқид қилиб ўтди.

«Ёлғончи ОАВлар Портленд ва Сиэтлдаги «исёнчилар»ни ажойиб, беозор, беайб, шунчаки сайрга чиққан одамлар қилиб кўрсатишга уринишяпти. Аслида улар касал ва телба анархиячилар ва ташвиқотчилар», — деб ёзди Трамп.

Трамп бўлғуси сайловлардаги рақиби Жо Байденни ҳам аяб ўтирмади: «Сўллар қўғирчоғи» деб таърифлади.

«Бозорлар қулаб, шаҳарлар ўт ичида қолади. Мамлакатимиз мисли кўрилмаган талафотга учрайди», — Трамп ўзининг ўрнига Байден ҳукумат тепасига келса АҚШ келажагини шундай кўрмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг