Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия армияси Суриядаги курдлар яшайдиган Африн анклавига кириб борди

Туркия армияси Суриядаги курдлар яшайдиган Африн анклавига кириб борди

Фото: «Европа 1»

Зайтун новдаси» амалиёти режадагидек давом этмоқда, қуруқликдан ҳужумлар бошланди», — дея хабар тарқатган Туркия армияси якшанба кунги баёнотида. Бу ҳақда «Европа 1» радиоси хабар бермоқда.

Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг сўзларига кўра, турк аскарлари Сурия шимолидаги Африн минтақасига кириб борган. Ҳарбий ҳаракатлар ушбу минтақадаги курдларга қарши олиб борилмоқда. Уларни расмий Анқара террорчи деб ҳисоблайди.

Бугун маҳаллий вақт билан соат 11:05 да турк аскарлари Африн минтақасига кириб борган. Бу ҳақда «Доған» агентлигига Туркия бош вазири Бинали Йилдирим маълум қилган. Ушбу ҳудудни курдларнинг Халқ мудофаа бирлиги (ХМБ) назорат қилади. «Анадолу» агентлигининг хабар беришича, ушбу жангларда туркларга Туркия томонидан қуроллантирилган суриялик аскарлар ёрдамлашмоқда.

Шанба куни Туркия армияси Африн минтақасидаги АҚШ томонидан қувватланадиган ХМБ позицияларига ҳаводан ҳужум уюштирган эди.

Бинали Йилдиримнинг сўзларига кўра «Зайтун новдаси» операциясидан кўзланган мақсад чегарадан бошлаб 30 км ҳудудда хавфсиз зона яратишдир.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ҳукумати ХМБни Туркиядаги Курдистон ишчи партияси(КИП)нинг Суриядаги тармоғи деб билади ҳамда уни террорчи ташкилот деб ҳисоблайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг