Туркманистон: расмийлар мамлакат аҳолисининг икки баравар камайганлигини қайд этмоқда

Туркманистон аҳолиси 2,7 миллионга тушиб, 1980-йиллардаги кўрсатгич билан бир хил ҳолат қайд этилган. Бу ҳақда аҳолини рўйхатга олишга тайёрланаётган давлат органлари вакиллари томонидан тўпланган маълумотлар асосида хабар берилмоқда. Дастлабки тахмин расмий маълумотлардан икки баравар кам эканлигини кўрсатмоқда.
Жаҳон банкининг расмий маълумотларга асосланган статистик маълумотларига кўра, 2018 йилда Туркманистонда аҳоли сони 5,8 миллион кишини ташкил этади. Ҳукуматнинг расмий маълумотларида эса 2020 йилда аҳоли сони 6,2 миллион кишини ташкил этиши кўрсатилган.
Туркманистонда аҳоли сони икки баробарга қисқариб кетганлиги ҳатто расмийларни ҳам ҳайратда қолдирган.
2008-2018 йилларда мамлакатни 1,8 миллиондан ортиқ одам тарк этган. Текширувлар аҳоли Туркия, Россия, Украина ва ҳатто Ўзбекистонга кетганлигини кўрсатмоқда. 2018 йилда расмийлар 40 ёшгача бўлган фуқароларнинг мамлакатни тарк этишларини тўхтатган.
Расмийлар мамлакатдан чиқиш бўйича ҳужжатларни мураккаблаштиришни таклиф қилишмоқда.
Туркманистон Гурбангули Бердимуҳаммедов бошқаруви йилларида сўз, сиёсий ҳаёт, матбуот ва Интернет эркинлиги ва коррупция даражасидаги барча дунё рейтингларида энг паст позицияларни эгаллаб турибди. Шу билан бирга, мамлакат жиддий иқтисодий қийинчиликларни, озиқ-овқат ва ёқилғи танқислигини бошдан кечирмоқда. Озиқ-овқат учун узоқ навбатлар юзага келган. Ижара учун қарзлар кундан-кунга ўсиб бормоқда. Муддатли ҳарбий хизматчилар ўзларини боқишлари учун далада ишлашга мажбур. Пахта далаларида ҳамон мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати қўлланилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter