Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмдаги каналда чўкиб кетган 19 ёшли йигитнинг жасади топилди

Хоразмдаги каналда чўкиб кетган 19 ёшли йигитнинг жасади топилди

Фото: ФВВ

Бугун, 10 июнь куни Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Хонқа туманидаги «Шовот» каналида 19 ёшли йигит чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушди.

Ушбу ҳолатга унинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда, дейилади ФВВ хабарида.

Хабар юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган. Сувда-қутқарув гуруҳи томонидан амалга оширилган қидирув ишлари натижасида ҳодиса содир бўлган ҳудуддан фуқаро А.С. нинг жасади топилган.

Юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ота-оналар томонидан ўз болаларини қаровсиз қолдирмаслигини ҳамда шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя этишларини сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг