Такрорий овоз беришда сайловчиларнинг 62,8 фоизи қатнашди

Кеча 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округларидаги 1 730 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш бўлиб ўтди.
Бунда 3 147 079 нафар фуқаролар Сайловчилар рўйхатига киритилган бўлиб, улардан 1 978 048 нафари такрорий овоз беришда иштирок этди.
Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Махмуд Истамов томонидан хабар қилинишича, такрорий овоз беришда сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 62,8 фоизини ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter