Трамп Россия билан алоқаларни яхшиламоқчи

Бугун 20 апрель куни АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ва Хитой, Япония ва бошқа давлатлар билан алоқаларни яхшилаш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
«Агар биз Россия, Хитой, Япония ва бошқа давлатлар билан алоқаларни яхши йўлга қўйсак, бу яхши, бунинг ҳеч ёмон томони йўқ», — дея баёнот берган Трамп.
Аввалроқ, АҚШнинг Сурияга ракета ҳужуми фонида Трамп Россияга мурожаат билан чиқиб ва русларни «Сурияда кимёвий қуролни бутунлай йўқ қилиш ҳақидаги ваъдасини бажармагани» учун танқид қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter