Олимпиячилар Дубайда овоз беришди

Бугун, 22 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.
Айни пайтда Тайландда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига Бирлашган Араб Амирликларида тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонасида ташкил этилган сайлов участкасида ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз беришди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатига расман 8 январ куни старт берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter