Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду орзусидаги мукофотга эришди

Роналду орзусидаги мукофотга эришди

Фото: «Forzajuve.ru»

Футбол тарихидаги олтин из. Криштиану Роналду спортдаги ажойиб ютуқлари учун «Golden Foot» мукофотига сазовор бўлди, дея хабар берди «Sports.ru».

Ғолибни бутун дунёдаги мухлислар аниқлаб беришди. Овоз бериш натижаларига кўра, «Ювентус» ҳужумчиси барчани, ҳатто, ўзининг азалий рақиби Лионель Мессини ҳам ортда қолдирди. Анъанага кўра ғолиб Чемпионлар хиёбонида оёқларининг изини қолдирди.

«Бу мен учун шараф. Бир кун келиб бу мукофотни олишни орзу қилардим. Агар тарихга назар солсангиз, тақдирланганларнинг ҳаммаси футбол афсоналари ҳисобланади. Мен уни олганимдан хурсандман, бундай мукофот музейимдаги биринчиси, мен бахтиёрман», — деди спортчи.

«Golden Foot» мукофоти 17 йилдан бери ўз эгаларига топшириб келинмоқда. Уни биринчи бўлиб италиялик машҳур ҳужумчи Роберто Бажо қўлга киритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг