Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«UzReport-TV» ва «Futbol-TV» янги халқаро турнирни намойиш этади

«UzReport-TV» ва «Futbol-TV» янги халқаро турнирни намойиш этади

Фото: «uzreport.news»

«UzReport» ахборот агентлиги (UzReport-TV ва Futbol-TV) Италия А Серияси ва УЕФА Миллатлар лигаси, УЕФА Суперкубоги мусобақасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олди, деб хабар бермоқда агентлик расмий сайти.

Жорий йилдаги Европа футбол мавсумининг якуний баҳси 15 август куни Эстония пойтахти Таллин шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин «UzReport-TV» ва «Futbol-TV» телеканалларида жонли эфирда узатилади. Бу йил соврин учун Мадриднинг «Реал» ва «Атлетико» клублари курашади.

Италия А Сериясининг 2018/19 йилги мавсум учрашувлари 19 августдан бошланади ва келгуси йил 26 майига қадар давом этади.

УЕФА Миллатлар Лигаси Европанинг миллий терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган янги халқаро турнир. Мусобақада 55 та терма жамоа иштирок этади.

Янги мусобақанинг биринчи мавсуми 2018/19 йилларда бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичи 2018 йил сентябрь ноябрь ойларида, финал босқичи эса 2019 йилнинг ёзида ўтказилади.

Таъкидлаш жоиз, ушбу турнирда ғолиб чиққан терма жамоаларга Евро-2020 га 4 та йўлланма тақдим этилади, шу билан бирга, анъанавий саралаш ўйинларига 20 та тўғридан-тўғри йўлланма ҳам берилади.

Мусобақа форматига кўра, барча 55 та жамоа ЖЧ—2018 якунлари бўйича рейтингдаги ўрнига қараб 4 та лига бўйича бўлинади (А, Д, C ва Д). «А» лигада Европанинг Топ-12 та терма жамоаси иштирок этади. Қолган 12 та терма жамоа «B» лигага йўл олса, «C» лигада 15 та терма жамоа, «D» лигада эса 16 та терма жамоа қатнашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг