Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миграция агентлиги Жанубий Кореяга ишга жойлаштириш хизматини беш баравар арзонлаштирди

21/10, 09:11

Жанубий Кореяга E-9 визаси бўйича ишга жойлаштириш хизмати нархи 50 БҲМдан 10 БҲМгача пасайтирилди. Бошқа йўналишлар бўйича ҳам янги тарифлар жорий этилди.

Жанубий Корея Украинадан дипломатларини чақириб олмоқда

20/10, 15:27

Бунга икки давлат ўртасида шимолий кореялик ҳарбий асирлар сабаб юзага келган дипломатик можаро туртки бўлган.

Украина ва Жанубий Корея ўртасида гап қочди

05/10, 14:49

Ўзаро ихтилоф жорий йил 23 сентябр куни Украина президенти Владимир Зеленскийнинг БМТ Бош ассамблеясидаги нутқидан кейин пайдо бўлди.

Кореядаги «Ўзбекистон маданияти кунлари»да қатор ўзбек санъаткорлари чиқиш қилди (фото)

18/09, 16:11

16–17 сентябр кунлари Сеул шаҳридаги Sejong Art Center мажмуасида маданият кунларининг тантанали очилиш маросими ва концерт дастури ўтказилди. Шунингдек, «Ўзбек маданияти фасллари» фото ва миллий либослар кўргазмаси ташкил этилди.

Ўзбекистон президентининг Тонгги тароват юртига ташрифи самимий учрашув ва суҳбатларга бой бўлди (фото)

17/09, 08:24

Биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммити доирасида давлатимиз раҳбари минтақа давлатлари раҳбарлари билан мулоқот қилиб, икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликнинг янги режаларини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон — Корея бизнес форумидаги асосий фикрлари

15/09, 15:04

​Корея инвесторларига транспорт ва шаҳар инфратузилмаси соҳасидаги лойиҳалар – Янги Тошкентдаги объектлар, аэропортлар, темир йўллар, автомобиль магистраллари ва логистика марказлари таклиф этилди.

Ўзбекистон байроғи Сеул осмонида (фото)

15/09, 10:05

15 сентябр куни Сеул осмонида ўзгача манзара кузатилди — Ўзбекистон байроғининг мовий, оқ ва яшил рангларидаги дирижабл Корея Республикаси пойтахти узра парвоз қилди.

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси спикери билан учрашди

15/09, 09:18

2027 йилда Ўзбекистон ва Корея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллиги муносабати билан “парламент дипломатияси” йўналишида бир қатор тадбирлар ўтказишга келишиб олинди.

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

14/09, 20:16

Музей экспозицияси орқали беш асрдан ортиқ вақт давомида Корея сиёсий ва маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутиб келган Чосон қироллик сулоласининг кўп асрлик тарихи ва бой маданий мероси билан танишиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси президенти қароргоҳида тантанали кутиб олинди

14/09, 16:20

Олий мартабали меҳмон шарафига Фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Ўзбекистон ва Корея алоҳида стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди

14/09, 16:08

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён билан тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди.

Шавкат Мирзиёев Сеулдаги Миллий ёдгорлик мажмуасига борди

14/09, 13:59

Президент Хотира устуни пойига гулчамбар қўйди ҳамда Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.

Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида Сеулга келди (фото)

13/09, 09:48

Корея Ҳарбий-ҳаво кучлари авиабазасида олий мартабали меҳмонларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакатда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашди.

Оилавий ажрим миллиардерга салкам 2 млрд долларга тушди

09/09, 19:47

Суд Жанубий кореялик бойга 1,9 млрд доллар тўлаш талабини қўйди.

19 нафар қидирувдаги ўзбекистонлик Жанубий Кореяда яшириниб юрибди — полиция

08/09, 22:10

Фуқаролиги бўйича мамлакатдаги энг кўп қидирувдагилар Хитой фуқаролари бўлиб, ўзбекистонликлар бу борада иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Сунъий интеллектдан фойдаланиш энди барча учун бепул бўлади

07/09, 12:02

Янги хизмат оддий саволларга жавоб берадиган чатбот билан чекланмайди. У фуқароларга давлат хизматларидан фойдаланиш, турли имтиёз ва имкониятлар ҳақида маълумот олишда ёрдам берадиган AI агент сифатида ҳам ишлаши кутилмоқда.

Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар учун иш жойини ўзгартириш тартиби енгиллаштирилди

05/09, 09:27

Энди Е-9 визаси асосида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари иш жойини ўзгартириш учун Миграция агентлигидан рухсат олиши шарт эмас.

Жанубий Корея КХДРга муҳим таклиф билан чиқди: тафсилотлар

16/08, 18:44

Жанубий ва Шимолий Корея расман уруш ҳолатида қолмоқда. 1950-1953 йиллардаги Корея уруши сулҳ билан якунланди, аммо икки томон ўртасида ҳеч қачон тинчлик шартномаси имзоланмаган.

Ангренда «Корея орзуси» саробга айланди

10/08, 20:27

Фуқаро Н.М. фуқаро Х.А.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Жанубий Корея давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, 5 900 АҚШ долларини олган.

Ишдан кетиш – 2 минг доллар: Кореядаги ўзбеклар шартномасидаги баҳсли банд

30/07, 11:45

Маҳаллий маъмурият, иш берувчи компания ва Корея Меҳнат вазирлиги вакиллари шартнома Ўзбекистон ҳудудида тузилгани сабаб унинг жарима билан боғлиқ шартларига бевосита аралашиш ваколати чекланганини маълум қилган.

ОАВ: Жанубий Корея ТИВнинг минглаб ходимлари маълумотлари тарқалиб кетди

22/07, 21:39

Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги вакили 2026 йил феврал ойида онлайн таълим тизимига шубҳали кириш ҳолати аниқланганидан сўнг тизим дарҳол ўчирилганини билдирган.

Жанубий Корея президенти ягона уйини сотиб юборди

15/07, 18:49

Президент девони дастлабки савдо шартномаси имзоланганини ва битим яқин орада якунланишини тасдиқлади.

185 минг доллар: Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ 2 та фирибгарлик ҳолати аниқланди

29/06, 11:01

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда Корея Республикасига ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи мамлакат халқининг нафратига учради

29/06, 08:53

Президент Ли бош мураббийни лаёқатсиз дея таърифлаб, уни бу лавозимга тайинлаганларни жавобгарликка тортишга чақирди.

Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними 7 йилга қамалди

27/06, 12:53

Собиқ президент Юн Сок Ёл умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Жанубий Корея собиқ президентига яна ўлим жазоси талаб қилинди

25/06, 20:36

У аввал умрбод қамоққа ҳукм этилганди. Прокурорлар жазо енгиллигидан норози бўлган.

Ўзбекистон бўйлаб Жанубий Кореяга юбориш бўйича фирибгарликлар аниқланди

24/06, 10:34

Тошкент вилоятидаги 38 минг долларлик ишга Миграция агентлиги собиқ ходими аралашган.

Жанубий Корея Украинада асирга тушган шимолий кореялик ҳарбийларни қабул қилади

24/06, 07:55

Сеул Шимолий Корея ҳарбий асирларини уларнинг хоҳишига қарши равишда Россия ёки Шимолий Кореяга қайтарилишига қарши.

Ўзбекистонда гуманоид роботлар ишлаб чиқарилади

20/06, 10:54

Тошкентдаги «Янги Авлод» махсус саноат зонасида Жанубий Корея компанияси билан ҳамкорликда гуманоид роботлар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарадиган завод қурилишига старт берилди.

Жанубий Корея КХДР билан чегарадаги чекловларни юмшатади

18/06, 07:20

Режа ҳарбий хизматчилар сони камайиб бораётган бир пайтда келажакдаги хавфсизлик шароитларига мослашиш ва айни пайтдаги имкониятларни сақлаб қолишни назарда тутади.

Япония, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони Тошкентнинг янги аэропортини қуриш бўйича битим имзолади

18/06, 06:36

Янги аэропорт Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманлари ҳудудида, умумий майдони 1310 гектар бўлган майдонда жойлашади.

КХДРга дронлар юборган Жанубий Корея собиқ президенти 30 йилга қамалди

12/06, 15:01

Юн Сок Ёл Пхенян ҳаво ҳудудига жанговар дронлар юбориш буйруғини берган.

Мексика ЖАРдан устун келди, Жанубий Корея эса ирода кўрсатди

12/06, 09:03

Америка қитъасида жаҳон чемпионати бошланди.

Тошкентдан Андижон ва Термизга тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилиши мумкин

11/06, 14:56

Ўзбекистонда Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар ҳаракатини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди

14/05, 14:24

Унинг исми «қизил билдиришномалар» рўйхатида ва у фирибгарликда гумонланмоқда.

Жанубий Корея ваъдаси: 63 кишини чув туширган шахс аниқланди

14/05, 10:15

У 408 минг долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Жанубий Корея собиқ президентига берилган жазо оғирлаштирилди

30/04, 19:01

19 феврал куни Сеул марказий округ суди Юн Сок Ёлни 2024 йил 3 декабрда асоссиз равишда ҳарбий ҳолат эълон қилганликда айбдор деб топди.

Жанубий Кореяда собиқ «биринчи хоним»га берилган жазо кучайтирилди

28/04, 15:41

Ким Гон Хи аввал 20 ойга озодликдан маҳрум этилганди.

Бўри ҳақидаги ёлғон хабар қимматга тушди

25/04, 14:30

Сурат тармоқларда яшин тезлигида тарқалди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик аёл вафот этди: ТИВ баёнот берди

23/04, 13:54

Консуллик ёрдами доирасида марҳумнинг онаси Феруза Алимбекова элчихона ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кўмагида Жанубий Кореяга таклиф қилинган.

Яна